Ўзбекистон | 09:52 / 25.05.2024
1399
3 дақиқада ўқилади

Аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тартиби ўрнатилади 

“Давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ижтимоий хизматларнинг миллий стандартлари талаблари улар давлат рўйхатидан ўтказилган, шу жумладан уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган вақтдан бошлаб олти ой ўтгандан кейин мажбурий деб ҳисобланади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

а) шахснинг ёзма аризасига кўра унинг ҳаётий вазиятини комплекс баҳолаш орқали аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига мансублиги аниқланади.
Бунда, ахборот-маълумот хизматлари, тезкор (шошилинч) хизматлар, қайта йўналтириш ёки тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда ёзма ариза талаб этилмайди;

б) ижтимоий хизматлар кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда ўтказилган комплекс баҳолаш натижалари, давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари ҳамда ижтимоий хизматлар классификаторида мавжуд хизматлар доирасида шакллантириладиган ва бажарилиши давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун мажбурий бўлган индивидуал ижтимоий ҳимоя режасидан келиб чиқиб ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
Бунда, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ва ижтимоий хизматларни олувчи ёки унинг қонуний вакили ўртасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома индивидуал ижтимоий ҳимоя режаси имзоланган санадан бошлаб бир кун ичида тузилади;

в) ҳаётий вазиятни баҳолаш ёки ижтимоий хизматларни олишдан бош тортиш шахснинг қонунчиликда белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар билан таъминланишига таъсир қилмаслиги керак.

Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги органлар ва ташкилотлар:

а) ўз ваколатлари доирасида аҳолининг айрим тоифаларининг турмуш сифатини пасайишига, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун шарт-шароитларнинг мавжуд эмаслигига, шунингдек, уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларининг қисқаришига олиб келиши мумкин бўлган сабабларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ўзида акс эттирган, ижтимоий хизматлар ва ёрдамга эҳтиёжни белгилайдиган ҳолатлар профилактикасини амалга оширишга мажбур;

б) ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг олдини олиш, уларни қабул қилишга мажбурламасдан қуйидаги босқичларни бажариш натижалари бўйича амалга оширилади:
шахснинг (оиланинг) ҳаёт сифатини (турмуш шароитини) ўрганиш, бундай шароитларнинг ёмонлашишига таъсир қилувчи сабабларни аниқлаш;
давлат статистик ҳисобот маълумотларини таҳлил қилиш, танлов тарзда сўровномалар ўтказиш орқали амалга оширади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид