Ўзбекистон | 12:42 / 25.05.2024
2296
2 дақиқада ўқилади

Кувайт Сергелида замонавий интенсив боғ барпо этиш лойиҳасини амалга оширади

Marafie Group корпорацияси туманда замонавий интенсив боғдорчилик лойиҳасини амалга оширади ва ва етиштириладиган мева ҳосилини Тошкент шаҳрида қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилади.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров бошчилигидаги делегациянинг Кувайтга ташрифи ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, Ал-Кувайтда ўтказилган Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазма доираси бўлиб ўтган ташриф давомида Кувайтнинг 20 дан ортиқ компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди.

Жумладан, Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси раҳбари Ияд Солиҳ ва Marafie Group ҳолдинг корпорацияси бошқарув кенгаши раиси Абдуфаттаҳ Маърафий билан Сергели туманига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича самарали учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар натижасида Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси билан Сергели туманида жойлашган оилавий поликлиникаларда замонавий технологик лаборатория ташкил этиш лойиҳаси бўйича битим имзоланди. 

Шунингдек, Marafie Group ҳолдинг корпорацияси раҳбарияти билан туманда замонавий интенсив боғдорчилик лойиҳасини амалга ошириш ва ва етиштириладиган мева ҳосилини Тошкент шаҳрида қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид