Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролбўйида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистони ёрдами жалб этилади
Саудия Арабистоннинг Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Ўзбекистондаги лойиҳаларини кенгайтирмоқчи.
Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони подшоҳи девони маслаҳатчиси, Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази бош директори Абдуллоҳ бин Абдулазиз ар-Рабийъа билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ҳамда Оролбўйи минтақасида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистонининг гуманитар ва молиявий-техник ёрдамини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Абдуллоҳ бин Абдулазиз ар-Рабийъа ҳозир кунда Ўзбекистон томони билан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилаётганини билдирди. Шунингдек, у мамлакатдаги таълим, соғлиқни сақлаш йўналишларидаги лойиҳаларни молиялаштириш масаласини кўриб чиқишга ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон билан ҳамкорлик, лойиҳалар устида ишлаш ва уларни амалга ошириш бўйича Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази томонидан масъул раҳбар ва ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади
22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди
13:44 / 18.02.2025
Фуқароларга янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади
08:43 / 11.02.2025