Ўзбекистон | 20:09 / 25.05.2024
10773
1 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмайди

26-27 май кунларида «Қамчиқ» довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз.

Фото: ЙҲХХ

26-27 май кунларида Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқланиши ва тунги вақтда «Қамчиқ» довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 26-27 май кунларида Тошкентда халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли баъзи кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиши мумкин.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Аввалроқ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига қараб ҳаракатланмасликни тавсия қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Мавзуга оид