Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутахассисга жиноят иши очилди
Яккасарой туманида тадбиркорнинг 146,7 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган мутахассис аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро С.Р. U.M. МЧЖнинг маҳсулотларни қабул қилиш ва тайёрлаш бўлими мутахассиси вазифасида ишлаб келиб, таниши А.Т. билан 9 турдаги техника маҳсулотларининг штрих кодини қалбаки маҳсулотларнинг штрих кодига ўзгартириб, яқин қариндошлари номига очилган профиллар орқали умумий қиймати 146,7 млн сўмлик маҳсулотларни 17,8 млн сўмга сотиб олишиб, тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
17:50 / 01.03.2025