Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқидаги барча янги автомобиллар «қора қутилар» билан жиҳозланади
«Қора қутилар» худди самолётлардаги каби транспорт воситасининг ҳаракат параметрларини ёзиб олади.
1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқида сотиладиган барча янги автомобиллар, енгил юк машиналари ва фургонларда «қора қутилар» бўлиши шарт. Бу «авария» содир бўлган тақдирда мутахассислар унинг сабабларини аниқлаши учун жорий қилинмоқда.
«Қора қути» тўқнашувдан олдин ва кейин қайд этиладиган маълумотларни сақлайди: хусусан, транспорт воситасининг тезлиги, двигателнинг ишлаш параметрлари, газ ёки тормоз педалини босган куч, бурчак, рул чамбарагининг айланиши, хавфсизлик тизимларининг фаолияти ва ҳаво ёстиғининг очилиш вақти каби.
EDR (event data recorder) деб номланган ускуна овозни ёзиб олмайди. Шунингдек, қурилма ҳеч қандай масофавий тизимга уланмайди – ундаги маълумотларни фақат «қора қути» автомобилдан олингандан кейингина ўқиш мумкин.
Қайд қилинишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари ўз олдига янги мақсад қўйган: 2050 йилга бориб, ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисалари сонини нолга тенглаштириш. Шу мақсадда 2023 йил март ойида Европа Комиссияси ёш ҳайдовчиларни чуқурроқ ўқитиш, тиббий кўрикдан ўтиш жараёнини мукаммаллаштириш ва жарималарнинг умумий тизимини жорий этишни таклиф қилган. EDR жорий қилиниши ҳам шу мақсадга эришиш йўлидаги қадамлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025