Тошкентда Телеграм орқали танишган аёлнинг 23 млн сўм пулини ўзлаштирган аёл ушланди
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрида яшовчи 52 ёшли аёл Ю.А. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 23 млн сўм пулни номаълум шахс ўзлаштирганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Ю.З. содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, Ю.З., жабрланувчи Ю.А. билан Телеграм орқали танишиб, унга пулларини оз фурсатда кўпайтириб беришини ваъда қилган. Сўнг алдов йўли билан унинг 23 млн сўм пулини ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ю.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
13:30 / 20.08.2024