Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади
2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.
Аҳолининг ягона электрон реестри:
- Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси ҳисобланади;
- тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда ушбу реестрдан фойдаланилади;
- Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритилади.
Мавзуга оид
09:50 / 24.05.2025
Ўзбекистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги айтилди
13:17 / 30.04.2025
Кўп қаватли уйларнинг бир қисми ижтимоий уй-жой фондига ўтказилади
14:48 / 14.04.2025
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани айтилди
13:34 / 11.04.2025