Ўзбекистон | 09:00 / 28.05.2024
8517
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Central Asian University тиббиёт факультетининг беш нафар талабаси дунёдаги энг мураккаб имтиҳонлардан бири – USMLE Step 1 синовини муваффақиятли топширди

Фото: Central Asian University

Central Asian University (CAU) тиббиёт факультетининг беш нафар талабаси норасмий равишда дунёдаги энг мураккаб тиббий имтиҳонлардан бири саналадиган USMLE (United States Medical Licensing Examination)нинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Ушбу оламшумул муваффақият CАU Тиббиёт мактаби томонидан тақдим этилаётган юқори сифатли таълим ва пухта тайёргарликнинг яққол исботдир.

Талабаларнинг муваффақияти, асосан, CАU Тиббиёт факультети томонидан ишлаб чиқилган ва мувофиқлаштирилган ўқув дастури самараси ҳисобланади. CАU ўқув дастури шундай ишлаб чиқилганки, у нафақат университет имтиҳонларида юқори натижаларни таъминлайди, балки шу билан бирга USMLE Step 1 имтиҳонини муваффақиятли топширишингиз учун етарли бўлган билимни тақдим эта олади. Буни олинган билимлар, университет имтиҳонлари ҳамда USMLEʼга тайёргарликда нақадар аҳамиятли ва қадрли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган талабаларнинг сўзлари ҳам тасдиқлайди.

USMLEʼнинг ўзига хос хусусияти нимада ва нега у дунёдаги энг мураккаб имтиҳонлардан бири ҳисобланади?

USMLE Step 1 — бу асосий тиббий билимлар ва уни амалиётда қўллаш кўникмаларини баҳоловчи кўп босқичли имтиҳоннинг биринчи босқичи ҳисобланади. Имтиҳон Қўшма Штатларда тиббий лицензия олиш учун мажбурий саналиб, талабалардан нафақат кенг назарий билимга эга бўлишни, балки ушбу билимларни клиник амалиётда қўллай олиш қобилиятини ҳам талаб қилади. USMLE Step 1 дунёдаги энг мураккаб имтиҳонлардан бири ҳисобланишининг бир нечта сабаблари мавжуд:

Давомийлик ва қамров: Синов саккиз соат давом этади ва тиббиёт фанларининг барча жабҳаларини қамраб олувчи, ҳам ақлий, ҳам жисмоний чидамлиликни талаб қилувчи турли саволлардан иборат бўлади.

Материалнинг кенг қамрови: Талабалар тиббий таълимнинг биринчи ва иккинчи йилига тенг бўлган барча асосий тиббиёт фанлари бўйича тўлиқ билимга эга бўлишлари лозим.

Қаттиқ назорат: Имтиҳон жараёни кучли назорат остида бўлиб ўтади. Номзодлар камерага ёзиб олинади, уларнинг чўнтаклари, кийим-кечаклари текширилади ҳамда имтиҳон жараёнида ҳам кузатиб борилади.

USMLE имтиҳонини муваффақиятли топширган ўзбекистонлик талабалар фоизи паст бўлиб келаётганлиги сабабли,  CАU талабаларининг ютуқлари айниқса муҳим ва эътирофга муносибдир.

Муҳаммадбектош Хайдаров

«Мен учинчи курсдан бошлаб USMLE синовига тайёрлана бошладим. Дастлаб имтиҳонга жиддий аҳамият бермаган эдим, унга тайёргарликни университет фанларини ўрганиш билан бирга олиб бордим. Бизнинг ўқув дастуримиз шундай тузилганки, тестларга тайёргарлик университет имтиҳонларида ҳам яхши натижаларни беради. Ушбу ёндашув менга ҳар икки турдаги имтиҳонларга самарали тайёргарлик кўришга имкон берди. USMLE бу — ҳақиқий қийинчилик ва бир неча ойлар, балки йиллар давомида тайёргарликни талаб қилади, аммо бу йўлда олган билимларим бебаҳодир».

«Мен яқинда USMLE Step 1 имтиҳони топширдим, бу ҳар қандай тиббиёт талабаси учун, айниқса, Марказий Осиёлик талаба учун катта ютуқдир. Бу шиддатли машғулотлар ва клиник ротацияларга тўла мураккаб саёҳат бўлди, лекин CАU туфайли мен буни уддаладим. Бизнинг ўқув дастуримиз менга катта пойдевор берди, профессорлар-ўқитувчиларимиз эса улкан мадад бериб турди. USMLE Step 1 имтиҳонидан ўтиш менинг халқаро миқёсда тан олинган кардиоторакал жарроҳ бўлиш орзуим сари катта қадам бўлди».

«USMLE Step 1 имтиҳонига тайёргарлик кўришни учинчи курсда бошлаган эдим Аввалига имконсиздек туюлган бўлса-да, ўқув дастуримиз, ота-онамнинг кўмаги ва профессорларимнинг мотивацияси муваффақиятга эришишимга ёрдам берди. Мен ноябрь ойида расмий равишда тайёргарликни Amboss Qbank (тиббиёт талабалари турли тиббий имтиҳонларга, жумладан, USMLE Step 1 имтиҳонига ҳам тайёргарлик кўриш учун керакли саволлар банки) сотиб олишдан бошладим. Менинг ҳаракат стратегиям Step 1 сифатида семестр фанларни ўрганиш эди. Мактабимиз инглиз тилида дарс бериши ва кўплаб профессор-ўқитувчилар ўз курсларини Америка, Европа ёки Корея таълим тизимлари билан уйғунлаштирганликлари сабабли мен имтиҳонга муваффақиятли тайёрлана олдим».

«Муваффақият сари йўл, албатта, мураккаб бўлган, бу университетда ўқиш, имтиҳонларга тайёргарлик ва юқори баҳоларни сақлаш ўртасидаги нозик мувозанатни талаб қилади. Ушбу имтиҳон учун тизимли асос университетимиз ўқув дастури томонидан таъминланган бўлиб, у нафақат билимимни оширибгина қолмай, балки ҳар бир фан бўйича самарали ишлаш орқали тайёргарлигимни режалаштириш интизомини ҳам сингдирди.»

«Мен USMLE Step 1 имтиҳонига учинчи курсдан тайёрлана бошладим. Шу вақт ичида биз микробиология, иммунология, патология каби клиникадан олдинги фанларни ҳам ўрганишни бошладик, бу имтиҳонга тайёргарлик кўришда катта ёрдам берди. Бешинчи курсда ўқиш жараёнида биз клиник ротациядан ўтишни бошладик, бу USMLE Step 1 босқичига тайёргарлик кўриш вақти келганидан далолат берар эди, чунки университет курслари кўпроқ  Step 2 босқичига йўналтирилган эди».

Central Asian University талабаларимизнинг эришган юксак ютуқлари билан табриклайди ва улар билан чексиз фахрланади, келажакда эса уларга тиббиёт соҳасида бундан-да юксакроқ муваффақиятлар тилаб қолади. Уларнинг намунаси бўлажак CАU талабаларини юқори мақсадлар сари илҳомлантиради ва қатъиятлилик, қўллаб-қувватлаш ҳамда сифатли таълим муваффақият калити эканлигини исботлайди.

Агар сиз юқори сифатли тиббий таълимга интилаётган бўлсангиз ва дунёдаги энг қийин имтиҳонлардан бирига тайёрланишни истасангиз, Central Asian University сизни янги ўқув йилида ҳужжат топширишга таклиф қилади. 

Ҳужжатлар ушбу ҳавола орқали онлайн шаклда қабул қилинади: centralasian.uz

Қабул комиссиясининг телефон рақамлари:

 (+998) 71−200−05−22 | (+998) 71−208−12−34.

E-mail: admission@centralasian.uz

Қўллаб-қувватлаш хизмати Telegram-боти: CAU_Admission_Bot

Мавзуга оид