Франция парламентида депутат Фаластин байроғини кўтарди
Франция парламентининг ҳукумат билан савол-жавоб сессиясида La France Insoumise (“Қадди равон Франция”) партияси депутати Себастян Делогу Фаластин байроғини кўтарди. Шундан кейин парламент биносида ҳам қўллаб-қувватлаш қарсаклари, ҳам норози оҳанглар кузатилди, сессия вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.
Гап шундаки, бир неча дақиқа олдин партиянинг бошқа бир депутати Алма Дюфур бош вазирга Франция Исроил билан иқтисодий алоқаларни тўхтатиши ва тинчликпарвар кучларнинг можарога аралашувини сўраши керак, деб мурожаат қилган эди.
Унинг сўровига савдо вазири Франк Риестер жавоб бериб, «Франция давом этади, хоним...» деб жумласини бошлаган пайтда, Себастян Делогу Фаластин байроғини кўтарди.
Шундан кейин парламент президенти сессияни тўхтатиб қўйди.
Мавзуга оид
17:39
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
13:52 / 20.11.2024