Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол: Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши мумкин
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Венгрия миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш масаласи ўрганилмоқда.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг OTP банки бош директори ўринбосари Ласло Волф билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, музокаралар давомида ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва янги истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, "Ипотека-банк"ни модернизация қилиш лойиҳаси, Будапештдаги Венгрия давлат опера театрида Ўзбекистон маданияти кечасини ўтказиш, шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон ва Венгрия миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025