Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган "Италия - Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этади.
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Италияга ташрифи бошланади.
"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28-29 май кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлади", – деб ёзди ТИВ раҳбари матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram-каналида.
Ташриф давомида "Италия – Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш ва бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари 20-21 май кунлари Остона шаҳрида бўлди ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
11:30 / 26.05.2025
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025