Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга россиялик педиатрия ва онкология соҳаси мутахассислари юборилади
Яқин кунларда россиялик педиатрия, онкология соҳаси мутахассислари Ўзбекистонга ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш учун юборилади.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Санкт-Петербург шаҳри вице-губернатори Олег Эргашев бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Тошкент шаҳар ҳокими иқтисодиёт, инвестициялар, бизнес, саноат соҳалари билан бир қаторда ижтимоий соҳаларда ҳам ҳамкорликни, ўзаро тажриба алмашинувини кенгайтириш мақсадга мувофиқлигини қайд этди.
Санкт-Петербург шаҳри вице-губернатори Тошкент шаҳрида бўлиб турганидан хурсандлигини ва истиқболда кўплаб янги лойиҳалар орқали ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Жумладан, яқин кунларда россиялик педиатрия, онкология соҳаси мутахассислари Ўзбекистонга ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш учун юборилиши маълум қилди.

Учрашув якунида тарафлар самарали ҳамкорлик учун мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
10:41 / 16.01.2025
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига бош шифокор тайинланди
11:00 / 15.10.2024
Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади
20:54 / 05.06.2024