Жаҳон | 19:16 / 29.05.2024
8195
2 дақиқада ўқилади

Швеция Украинага 1,3 миллиард долларлик ҳарбий пакет доирасида самолётларни топширди 

Erieye радарларига эга самолётларнинг самарали кузатув майдони 500 минг квадрат километрдан кўпроқ майдонни эгаллаши таъкидланмоқда. 

Фото: Swedish Ministry of Defense

Швеция Украинага 1,3 миллиард долларлик энг йирик ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида самолётлар ва зирҳли транспорт воситаларини ҳадя қилди. 

Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири Пол Юнсон маълум қилди, деб хабар берди Sydsvenskan. 

Таъминот таркибига ўқув ва техник жиҳозларга эга иккита Saab ASC 890 радиолокация разведкаси ва назорати самолёти кирган. 

Қайд қилинишича, Erieye радарларига эга самолётнинг самарали кузатув майдони 500 минг квадрат километрдан кўпроқ майдонни эгаллайди ва қирувчи самолётлар, вертолётлар ва қанотли ракеталарни аниқлаш ва кузатишга ёрдам беради. 

Юнсоннинг таъкидлашича, бу «ҳаво ва денгиздаги нишонларга қарши мутлақо янги радиолокация разведкаси ва назоратини» таъминлайди. 

Ушбу ҳарбий ёрдам пакети Швеция учун ўн олтинчиси бўлиб, ундан Rb 99 ракеталари, Pansarbandvagn 302 зирҳли транспортлари, артиллерия ўқ-дорилари, аввалроқ берилган техникаларга хизмат кўрсатиш учун материаллар жой олган.

Мавзуга оид