Қозоғистондан Европа Иттифоқига парвозларга қўйилган чекловлар олиб ташланди
Европа Комиссияси Қозоғистон авиацияси маъмурияти томонидан хавфсизлик чоралари бўйича амалга оширилган ҳаракатларни ижобий баҳолади.
Қозоғистондан Европа Иттифоқи мамлакатларига парвозлар хавфсизлиги бўйича барча чекловлар олиб ташланди. Бундай қарор Еврокомиссиянинг Парвозлар хавфсизлиги қўмитаси йиғилишида Европа Иттифоқининг 27 давлати авиация ҳокимияти вакиллари иштирокида қабул қилинган.
Йиғилишда Қозоғистон делегацияси аввалроқ аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилганини тушунтириб берган. Европа Комиссияси амалга оширилган ҳаракатларни ижобий баҳолаган.
Мутахассислар «парвозларни бошқариш, парвозга яроқлилигини сақлаш, авиация ходимларини тайёрлаш ва лицензиялаш соҳасида сертификатлаштириш, назорат қилиш тизимининг самарали фаолияти сезиларли даражада яхшиланганини» қайд этган.
Қозоғистон авиаташувчилари илк бор 2009 йилда Европа Иттифоқининг қора рўйхатига киритилган эди. Кейин Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) аудит давомида ўз стандартларининг паст даражада бажарилишини аниқлади. Шу сабабли Еврокомиссия Қозоғистоннинг барча авиакомпанияларининг (Air Astana компаниясидан ташқари) Европа мамлакатларига парвозларини тақиқлади.
2018 йилда Европа комиссияси Қозоғистон авиакомпанияларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига парвозларидаги чекловларни бекор қилди. Аммо 2019 йилда Bek Air самолёти ҳалокатидан сўнг, Еврокомиссия Қозоғистон авиация маъмуриятининг мамлакатда парвозлар хавфсизлигини самарали назорат қилиш қобилиятини яна шубҳа остига қўйган эди.
Мавзуга оид
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024