Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Пригожин ҳайкали ва чегарада асирлар алмашуви. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 829-куни ўтди.
Кун кадри. Киев яқинидаги Майдановка қишлоғи
Киев областидаги Майдановка қишлоғи — Россия қўшини Украинага босқин бошида эгаллаб олган аҳоли яшаш манзилларидан бири бўлган. Майдановкани Россия қўшини 2022 йил мартида тарк этган. Икки йилдан ортиқ вақт ўтганидан кейин ҳам Майдановкада уруш оқибатлари сақланиб қолмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Лвивда портлаш
Artur Abramiv / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украина ҚК «Ахилл» баталёнидаги «Архип» FPV-дронларни тайёрламоқда ва учирмоқда
«Ахилл» баталёни — Украина қуролли кучларининг FVP-дронларидан фойдаланишга ихтисослашган 92-алоҳида штурм бригадаси бўлинмасидир. Баталён бу номни ўз асосчиси, сиёсатчи ва АТО фахрийси Юрий Федоренконинг чақирув белгисидан олган. Бу аввалига рота сифатида ажратилган, аммо ўтган қишда унинг базасида баталён шакллантирилган. Федоренконинг сўзларига кўра, бўлинманинг скелети — кенг кўламли босқиннинг илк кунидан хизматга кирган кўнгиллилардан иборат.
Россия қўшини май ойида Харкив области шимолида юриш бошлагач, баталён жангчилари разведка ишлари ва рақиб ҳаракатларига қарши туришда фаол иштирок этмоқда. Бўлинма кун-у тун Харкив областидаги трассаларни кузатмоқда ва россияликлар ҳаракатини тезлаштиришга мўлжалланган ҳарбий техникаларни йўқ қилиш учун дронлар юбормоқда — баталён хизматчиси AP журналисти билан суҳбатда ўз вазифасини шундай таърифлаган. «Бизга пиёдалар етишмаяпти. Сафарбар қилинаётганлар кам», — деган жангчилардан бири журналистга — «бизга одам етишмаяпти, экипажни эса тўлдириш керак. Қолаверса, русларда маълумот бор. Бу қандай бўлаётганини билмайман, аммо бир бригада чиқиб, бошқаси кираётганида, улар бостириб киради».
Москвада ҳарбий ўлжалар кўргазмасидаги аскарлар
Шамил Жуматов / Reuters / Scanpix / LETA
Пригожиннинг қабрида ёдгорлик ва кузатув камераси
1 июн куни Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг ҳайкали очилди. Маросим Пригожиннинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган — шу куни у 63 ёшга чиққан бўларди. «Коммерсант» нашри ёзишича, ёдгорликка хусусий ҳарбий компаниянинг бир қанча аъзолари гулдасталар қўйишган. Қабристонда ХҲК асосчиси ҳайкали бир неча кун олдин пайдо бўлганди, 47news хабарига кўра, уни тошни қайта ишлаш билан шуғулланувчи «Нэнси» компанияси яратган, бу иш 9–10 млн рублга баҳоланган.
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви
31 май куни Россиядан Украинага 75 киши қайтди — Украинадан Россияга ҳам шунча. Володимир Зеленский озод этилган 75 нафар украин орасида Украина қуролли кучлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, чегарачилар ҳамда тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши борлигини айтган. РФ мудофаа вазирлиги хабарига кўра, асирликдаги россияликлар қайтарилишида Бирлашган Араб Амирликлари воситачилик қилган. Россия ва Украина феврал ойидан буён илк бор асирлар алмашинувини ўтказди: охирги бор 100 нафар украин ва 100 нафар россиялик уйига қайтганди. Рақиблар шундан кейин бир-бирини янги алмашувларни саботаж қилишда айблаган. 31 май куни томонлар асирлардан ташқари ҳалок бўлган ҳарбийларининг жасадларини ҳам олишди: Украина 212, Россия — 45.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина давлат чегара хизмати
31 майга ўтар кечаси Харкив ўққа тутилиши
31 майга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Харкив бўйлаб С-300/С-400 тизимларидан бошқарилувчи бешта зенит ракетасини учирди. Ракеталардан бири беш қаватли уйга келиб урилган: подъездлардан бирида учта юқори қават вайрон бўлган, бинода ёнғин чиққан. Област прокуратурасининг сўнгги маълумотларига кўра, Харкив ўққа тутилиши оқибатида, олти киши ҳалок бўлган. 25 киши жароҳат олган, шундан икки нафари болалар — 11 ёшли ўғил ва 12 ёшли қиз. Россия ракеталари хусусий корхонани вайрон қилган, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларга, тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати автомобилига шикаст етказган. Харкив кенг кўламли уруш бошидан буён ракета ҳужумлари остида яшамоқда. Май ойи бошида Россия армияси Харкив областида юриш бошлади, регион ўққа тутилиши кучайтирилди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областининг оккупация остидаги қисми ўққа тутилиши
ДХР раҳбари Денис Пушилин берган хабарга кўра, 31 май тонгида Украина ҚК баравар ўт очиш реактив тизимидан Донецк областидаги Старомихайловка посёлкасини ўққа тутган. Пушилиннинг сўзларига кўра, Старомихайловкада тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, яна уч киши жароҳатланган.
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Харкивда ерости мактабидаги битирувчилар
Харкивдаги ерости мактабида сўнгги қўнғироқ ўтказилди. Шаҳар мэри Игор Терехов битирувчиларни табриклашга келди. Харкивда бундай мактаб қурилиши ўтган йил ноябрида бошланган ва 13 май куни очилганди. Харкивда ерости мактабидан ташқари «метромактаб» ҳам ишламоқда: метронинг бир қанча бекатлари ўқув синфлари учун қайта жиҳозланган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025