Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристларни ўзига тортадиган бирорта ҳам замонавий аквапарк йўқ — президент
Шавкат Мирзиёев аквапарк ва бассейнларни кўпайтириш, кўлларнинг атрофларини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф қилиш бўйича топшириқлар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 июн куни туризм соҳаси бўйича ўтказилган йиғилишда туристларни жалб қиладиган чўмилиш масканлари йўқлигига тўхталиб ўтди.
“Ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиий. Лекин туристлар учун “магнит” бўладиган бирорта замонавий аквапарк йўқлиги қайд этилди.
Яна бир масала – табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти.
Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилди”, – дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025