Харкивга зарба. Беш қаватли уй вайрон бўлган. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 830-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород областидаги район маъмурияти раҳбари ўринбосари ўқ-дори портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
- Шебекино ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан олти киши қурбон бўлди.
- Россия мудофаа вазирлиги Донецк областидаги Уманский қишлоғи эгаллангани ҳақида хабар берди.
- Зеленский Хитойни Швейцариядаги тинчлик саммитида иштирок этишдан бош тортгани учун танқид қилди.
- DPA: Саудия Арабистони Россия таклиф этилмагани учун
- Швейцариядаги тинчлик саммитида иштирок этишга рози бўлмаган.
Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги йўлда кетаётган зирҳли машинаси
Донецк областидаги жангларда «Холодний Яр» номли 93-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳам иштирок этмоқда. Украина ҚКнинг бу бўлинмаси Донбассда 2014 йилдан буён жанг қилмоқда. Бўлинма сайтида айтилишича, «Холодний Яр» биринчилардан бўлиб иттифоқчиларнинг замонавий қуролларини қўлга киритган, шу билан бир вақтда украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг илғор инновацияларини ҳам ҳаётга татбиқ этмоқда.
Украин армиясига янги чақирилганларнинг машғулотлари
The Washington Post журналистлари ўн минглаб кишилар украин армиясига сафарбар қилиниши арафасида ҳарбийлар, жумладан бўлинмалар командирлари билан учрашиб, Украина қуролли кучлари учун янги кадрлар тайёрлаш масаласида гаплашишди. Нашр мақоласида келтирилишича, ҳарбийлар ўқитиш тизими ёмонлигидан шикоят қилишган — янги чақирилганлар учун ҳам, нисбатан тинч бўлган ички ҳудудлардан ўтаётган ҳарбийлар учун ҳам. Мақолада айтилишича, айнан яхши тайёргарликсиз фронтга тушиб қолиш эҳтимоли юқорилиги — кўплаб украинлар сафарбарликдан чўчишининг асосий сабабидир. Нашр журналистлари билан гаплашишга розилик берган ҳарбийларнинг барчаси армия учун одам йиғиш ва уларни ўқитиш тизимини яхшилаш зарурлиги борасида якдил фикр билдиришган. Уларнинг қайд этишича, бусиз Россия босқинига қарши туришда самарага эришиб бўлмайди.
Харкивда Россия армияси зарбасига учраган уйнинг кўриниши
31 майга ўтар кечаси Россиянинг навбатдаги ракетаси Харкивнинг Новобаварский районидаги беш қаватли уйга келиб урилди. Уйнинг юқори қаватлари буткул вайрон бўлган, бинода ёнғин чиққан. Украина бош прокурори офисига кўра, тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланган. Қуйидаги кадрлар 1 июн куни тасвирга олинган. Ҳалок бўлганлардан тўққизинчисининг жасадини қутқарувчилар 2 июн куни топишган.
Мавзуга оид
20:14 / 24.11.2024
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22 / 24.11.2024