Донбассдаги жангларнинг навбатдаги куни ва Донецк области ўққа тутилиши. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 831-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Вице-президент Камала Ҳаррис АҚШ номидан Швейцариядаги тинчлик саммитида иштирок этади.
- Нидерландия Украинага ўзи етказиб беришни ваъда қилган 24 дона F-16 қирувчи самолётларидан Россиядаги нишонлар бўйлаб зарба беришга рухсат берди.
- Сафарбар қилинганларнинг рафиқалари ва оналари РФ мудофаа вазирлигининг Москвадаги биноси олдига келишди. Улар янги вазир билан учраштиришни талаб қилишган.
- Украинада россиялик ҳарбийлар украин асирларини СССР мадҳиясини куйлашга мажбур қилгани акс этган видеоёзув юзасидан текширув бошланди.
- «Верстка»: Россияда жанг қилишдан бош тортган сафарбар қилинганларни зўрлик билан Украинага юбориш бошланди.
- «Улар учраши мумкин бўлган қаршиликнинг жиддийлигини тўғри баҳоламаяпти». РФ ТИВ — Украина АҚШ қуролларидан Россия бўйлаб зарба беришига қўйилган тақиқ бекор қилингани юзасидан.
- Россия қўшини Харкив областидаги дам олиш базасига зарба берди.
- The Washington Post газетаси Украина Америка қуроллари билан Россиядаги нишонларга зарба йўллашга рухсат олиши тафсилотларини ҳикоя қилди.
Украина қуролли кучлари позициясида тонг отиши
Украинанинг кўплаб областларида икки йилдан ошиқ вақтдан буён жанглар тун-у кун давом этмоқда, фақат уларнинг оралиғида кичик танаффуслар юзага келиши мумкин. Луҳанск областидаги Серебрянск ўрмони ҳудудида жанг қилаётган «Азов» бригадаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жангларнинг янги куни бошланишини шундай тасвирлайди: «Душман зарбалари туфайли ҳар куни ўзгарувчи ўрмон борган сари очиқ майдонга айланиб бормоқда. Ҳарбий ҳаракатларнинг ҳар кунида қачондир дарахтларга тўла бўлган жой ландшафти таниб бўлмас даражада ўзгармоқда ва пиёдалар деярли ҳар куни атроф ўзгаришига мослашишга мажбур». Қуйида келтириладиган тасвирлар 30 май куни Донецк областида Украина ҚК бўлинмаларидан бири мудофааланаётган позицияда олинган. Съёмка вақтида украин ҳарбийлари россияликлардан тахминан 200 метр масофа берида турарди.
«Азов»нинг асирликдаги жангчиларини қўллаб ўтказилган акция
«Азов» жангчилари РФ қўшинларининг Украинага босқинининг илк кунидан Мариуполда жанг қилишган. Улар бир неча ой мобайнида, шаҳарнинг қолган қисми рус қўшини томонидан эгалланганида «Азовстал»да мудофаани ушлаб туришган, аммо якунда барибир таслим бўлишга мажбур бўлишган. Украина президенти Володимир Зеленскийга кўра, ўшанда жами икки ярим мингдан ортиқ ҳарбийлар асир тушганди. Улардан бир қисми асирлар алмашуви доирасида уйга қайтишга муваффақ бўлган, аммо ҳамон кўпчилик Россия асирлигида қолмоқда. «Азовстал» ҳимоячиларининг қариндошлари ва яқинлари мунтазам равишда акциялар ўтказиб, уларни озод этиш учун бор имкониятларни ишга солишни талаб қилишади. Шундай акциялардан бири 2 июн куни Лвивда бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари «Азов» учун у украинлар учун курашгани каби курашишга чақириб, «асирлик ўлдириши»ни эслатишган.
Донецк областининг оккупация қилинган қисмидаги қишлоқ ўққа тутилиши оқибатлари
Донецк областининг ДХР назоратидаги қисмида Розовка қишлоғи жойлашган. Донбассда уруш бошланишидан олдин бу ерда бир ярим минг киши яшаган. Ҳозирда Розовкадан фронт чизиғи ўтади, қишлоқ мунтазам равишда ўққа тутилади, аммо бу ерда ҳамон одамлар яшамоқда. Фронтнинг икки томонида ҳам бундай аҳоли яшаш пунктларида яшовчилар бошқа хавфсизроқ жойларга кетиш учун ўзларида имконият ҳам, куч ва истак ҳам йўқлигини айтишади.
Мавзуга оид
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024
Россия Украинага қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди — УҲК
15:39 / 21.11.2024