Тошкент туманида тез ёрдам шифокори калтакланди
Чақирувга биноан манзилга борган шифокор бемор томонидан калтакланган. Оқибатда у бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг пастки жағда юмшоқ тўқималар лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида тез тиббий ёрдам шифокори бемор томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 1 июн куни соат 16:35 да тез тиббий ёрдам марказига Тошкент тумани Чувалачи ҳудуди Дилкаш кўчаси 15-уйда яшовчи, 1998 йилда туғилган Ж.О.дан бош оғриғи шикояти билан мурожаат келиб тушган. Чақирув соат 16:39 да энг яқин “Янгиобод” шохобча гуруҳига узатилган. Шифокор Р.Ж. ҳамда фелдшер Н.Ў. манзилга етиб борган.
Бемор шифокорга бош оғриғи, безовталик, умумий ҳолсизлик шикоятлари борлигини ва буйрак касаллиги бўйича даволанаётганини айтган.
Шифокор фелдшерга оғриқ қолдирувчи дори воситасини тайёрлашни айтиб, беморга қўшимча касалликлари бўйича саволлар берган. Шу пайтда бемор “Сен кимсан, ишингни қил тезроқ”, дея шифокорни ҳақоратлаб, унинг юзига мушт туширган.
Шифокорнинг лаби ва пастки жағ соҳасидан қон кетишни бошлаган ва бироз вақтга қадар унда карахтлик холати кузатилган. Ҳолат бўйича ҳудуд профилактика инспекторига хабар берилган.
Р.Ж. бошқа гуруҳ билан ТТА-3 юз-жағ жарроҳлиги бўлимига олиб борилган. У ерда жароҳати тикилиб, қон оқиши тўхтатилган. Шифокор ишини давом эттириш мақсадида иш жойига қайтган. Аммо маълум вақт ўтиб унда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик кузатила бошланган. Сўнгра у “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг томон пастки лаб соҳасида тикилган жароҳати, ўнг пастки жағда юмшоқ тўқималар лат ейиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Бу Тошкент туманида шифокорнинг калтакланиши бўйича илк ҳолат эмас. Туманда аввал ҳам чақирувга борган тиббиёт ходими калтакланиб, жароҳат етказилган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
13:34 / 17.10.2024
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади
23:40 / 09.10.2024
“Котлован амалдаги меъёрлар сақланмасдан қазилган” – Тошкент туманида қурувчи қўшни ҳовли деворини қулатганига изоҳ берилди
13:22 / 09.10.2024