Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани машина уриб кетди
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 3 июн куни соат 13:55 ларда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Н.К. “Кобалт” русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, 1998 йилда туғилган Д.Х.ни уриб юборган.
Натижада пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Шу ўринда, пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда доимо йўлнинг белгиланган қисмларидан кесиб ўтишларини сўраб қоламиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид

09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади

23:35 / 23.03.2025
Андижонда Matiz икки нафар болани уриб юборди

19:10 / 12.02.2025