Афғонистон Қўштепа каналидан 500 миллион доллар даромад олишни мўлжалламоқда
Қўштепа каналининг сув олиш иншооти қурилиши 50 фоизга, иккинчи босқичда ер қазиш ишлари 30 фоизга етган.

Фото: AFP
Қўштепа каналининг ишга туширилиши Афғонистонга ҳар йили ўртача 500 миллион доллар даромад келтиради. Бу ҳақда сув ресурсларини бошқариш бўйича афғон эксперти Нажибулла Садид маълум қилди.
«Қўштепа ва унинг барча ёрдамчи каналлари қазилгач, Афғонистоннинг йиллик даромади 470-550 миллион доллар бўлиши мумкин», деди Садид.
Қайд қилинишича, ушбу канал қурилиши тугалланиши билан Афғонистон буғдой етиштириш бўйича ўзини-ўзи таъминлашга эришади, мамлакат иқтисодиётида эса сезиларли ютуқларга эришилади.
Қўштепа канали 2022 йил март ойидан буён қурилмоқда. Афғонистон буғдой ва кунгабоқар етиштириш учун Афғонистон шимолидаги 555 минг гектар унумдор бўлмаган ерларни суғориш зарурлигини айтди. Афғонистон Миллий тараққиёт корпорацияси Қўштепа каналининг сув олиш иншооти қурилиши 50 фоизга, иккинчи босқичда ер қазиш ишлари 30 фоизга етгани ҳақида хабар берди.
Канал Балх вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош Калдар туманидан бошланиб, Жаузжон вилояти орқали Фарёб вилоятининг Андхой туманига ўтади. Унинг узунлиги 285 км, кенглиги 100 м бўлади.
Ўзбекистон ҳукумати каналнинг республика қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатишидан бир неча бор хавотир билдирган. Мутахассисларнинг фикрича, Қўштепа ҳам Амударёдан сув олиб, Орол ҳалокатини янада кучайтиради. Қурилиш тугагандан сўнг, Қўштепа Афғонистондаги қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун Амударё сув оқимининг қарийб 20 фоизини олиши мумкин.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025