Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда танасини ҳаракатланаётган машинадан чиқариб уятли қилиқлар қилган 17 ёшли қизга чора кўрилди
Қиз кетаётган машина ҳайдовчисида тегишли ҳужжатлар бўлмагани ва у ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани айтилмоқда.
Андижонда танасини юриб кетаётган машинадан чиқариб уятли қилиқлар қилган 17 ёшли қизга ва ҳайдовчига чора кўрилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат 2024 йил 4 июн куни соат 23:50 ларда содир бўлган.
2004 йилда туғилган К.А. “Жентра”да Андижон шаҳрида ҳаракатланаётганда йўловчи сифатида кетаётган 2007 йилда туғилган Т.М. машина ойнасидан танасини чиқариб уятли ҳаракатлар қилган. Ҳолат тасвирга олиниб ижтимоий тармоқларга жойланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланган. Ҳайдовчи машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган ва ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси (тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш) 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан, қизга эса МЖтКнинг 138-моддаси (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025