Полшалик фермерлар Украина билан чегара пунктларини яна тўсиб қўйди
Намойишчилар Украинадан Полшага дон экинлари олиб кирилишини камайтиришни талаб қилмоқда. Намойишлар 6 июнга қадар давом этади.
Полша фермер хўжаликлари вакиллари 4 июн, сешанба куни Украина билан чегарадаги «Хребене - Рава-Русская» назорат-ўтказиш пункти орқали юк машиналарининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати хабар берди. Полшалик фермерлар ўз мамлакатларига дон экинларини олиб киришни қисқартиришни талаб қилмоқда, улар «юк машиналарининг Украинадан чиқиб кетишига йўл қўймаяпти», дейилади хабарда.
Намойиш 6 июн куни тушгача давом этади. Бу Украинадан юк машиналари ҳаракатини тўлиқ тўхтатишга олиб келиши кутилмоқда, деб ёзади Украина ОАВ Украина Давлат божхона хизматига таяниб. «Соат 11:20 ҳолатига кўра, Украинадан чиқиб кетаётган юк машиналарининг навбати электрон навбатга рўйхатдан ўтган 33 та автомашинадан иборат», - дея хабар қилди Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати.
Шу билан бирга, юк машиналарининг Украинага кириши «олдин эълон қилинган жадвалга мувофиқ» амалга оширилмоқда - 12 соат ичида 12 та машина, шунингдек, қўшимча бир соат ичида 4 та юк машинасида гуманитар ёрдам.
Полша-Украина чегараси блокадаси
Феврал ойида Полша қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Украина-Полша чегарасида кенг кўламли блокада бошлади, бу эса бир ҳафталик тирбандликларга ва Украина юк машиналарининг Полшага кира олмайдиган даражада километрларга чўзилишига олиб келди. Украина президенти Володимир Зеленский чегара блокадаси фронтга қурол етказилишига таҳдид солаётганини айтди.
Апрел ойи охиридан бери полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини тўсиб қўйишни тўхтатдилар.
Мавзуга оид
16:28
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:00 / 16.11.2024