Ўзбекистон | 20:00 / 05.06.2024
15637
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева: “Ислоҳотлар йўлидан асло чекинмаймиз”

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида ўтказилган конференцияда Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт, ижтимоий соҳалар ривожи ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлардан ортга чекинмаслигини таъкидлади.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Бугун, 5 июн куни Тошкентда Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида конференция бўлиб ўтди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, бу тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлган.

“Биз иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларини такомиллаштириш, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришга қатъий киришганмиз. Биз бу йўлдан асло чекинмаймиз, юртимизнинг тараққиёт манзили – айнан шу.

Бундай мақсадларга фақат сифатли инвестициялар ва қўшимча қиймат яратишнинг глобал занжирларига боғланиб эришиш мумкин.

ЖСТ раҳбариятининг бизни бу қадар қўллаб-қувватлаши ва ишонч билдириши юксак баҳога лойиқ”, – деди Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси, шунингдек, Тошкентга келган ЖСТ бош директори Нгози-Оконжо Ивеала билан учрашган эди.

Мавзуга оид