Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонга ишга борувчи ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қўшни давлатда ноқонуний миграцияга қарши рейдлар бошлангани айтилмоқда.
Фото: Getty Images
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга бораётган ва қўшни давлатда бўлиб турган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.
Унда айтилишича, жорий йил 3 июн кунидан бошлаб, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида “Нелегал-2024” рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Ушбу рейд тадбирларида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу муносабат билан Қозоғистонга бораётган ва бу давлатда бўлиб турган ўзбекистонликлардан миграция қоидаларига риоя қилиш сўралмоқда.
“Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади. Бундан ташқари, ишлаш учун ушбу давлатга борган шахсдан дарҳол ишлаш учун ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш талаб этилади”, дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025