Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими жорий этилади
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қўшимча вазифалар юкланди.
“Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
🔹иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
🔹хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
🔹иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
🔹хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.
2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.
2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилиши таъминланади.
Бунда, онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025