Коинотдан Ернинг энг машҳур фотосуратларидан бирини олган астронавт ҳалок бўлди
Уилям Андерснинг самолёти Вашингтон штатидаги Сан-Хуан ороллари яқинида сувга қулади.
1968 йилда «Аполлон-8» миссияси доирасида Ойга парвоз қилган ва «Ернинг чиқиши» (Earthrise) фотосуратини олган америкалик астронавт Уилям Андерс ўзи бошқараётган самолёт ҳалокати оқибатида 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда AP хабар берди.
Унинг ўғли Грег Андерс астронавтнинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва отасининг жасади 7 июн куни тушдан кейин топилганини қўшимча қилди. «Оиламиз жудоликка учради. У ажойиб учувчи эди ва биз уни соғинамиз», деди Грег Андерс.
1968 йилда Андерс Ойга етиб борган биринчи экипажли «Аполлон-8» миссияси ой модули учувчиси эди. Ушбу миссия давомида Андерс Ойда туриб «Ернинг чиқиши» суратини олди. AP уни замонавий тарихдаги энг муҳим фотосуратлардан бири деб ҳисоблайди, чунки у одамларнинг сайёра ҳақидаги фикрларини ўзгартирган. «Ушбу сурат Ернинг коинотдан қанчалик нозик ва ёлғиз кўриниши кўрсатиб, глобал экологик ҳаракатга туртки берди», деб ҳисобламоқда агентлик.
Андерснинг ўзи бу фотосуратни космик дастурга қўшган энг муҳим ҳиссаси деб атаган.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024