Ўзбекистон | 11:20 / 10.06.2024
9482
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Божхона қўмитаси шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тезкор бўлим бошлиғи сифатида ишлаган Иззатулла Ғуломов ушбу лавозимда иш бошлади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Иззатулла Ғуломов ушбу лавозимда иш бошлади.

И.Ғуломов 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2008 йилда Олий ҳарбий божхона институтини, 2021 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи (божхона иши соҳасида).

Меҳнат фаолияти давомида Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, республика Божхона қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.

У тайинловга қадар Божхона қўмитаси шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тезкор бўлим бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Мавзуга оид