83 ёшли фуқародан невараси ЙТҲга учраганини айтиб, 3 минг доллар олиб кетган шахс ушланди
Бухорода "неварангиз йўл-транспорт ҳодисасига учради, зудлик билан пул керак", дея фуқарони чув туширган аёл қўлга олинди.
Бухоро вилоятида яшовчи 83 ёшли Д.Н. ариза билан мурожаат қилиб, 3000 АҚШ доллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи аёл С.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган аёл С.С., жабрланувчи Д.Н.га қўнғироқ қилиб, унинг невараси йўл-транспорт ҳодисасига учраганлиги ва зудлик билан пул кераклигини айтиб уни алдаб, яшаш уйига келиб 3000 АҚШ доллар пулларини олиб кетганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024