Ўзбекистон | 09:43 / 11.06.2024
7182
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ер силкиниши кузатилди

Сурхондарёнинг қатор туманларида зилзила кучи 2-3 баллни ташкил этди.

Фото: AP / IRWIN FEDRIANSYAH

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 11 июн куни Тошкент вақти билан соат 9:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2-3 балл, 33 км;
  • Узун туманида 2 балл, 45 км;
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 52 км;
  • Олтинсой туманида 2 балл, 59 км;
  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 67 км;
  • Денов туманида 2 балл, 69 км;
  • Бандихон туманида 2 балл, 71 км.

Мавзуга оид