Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Олмазор туманларида 11 июн куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.
Бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Бугун, 11 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Мирзо Улуғбек тумани: “Авайхон” ва “Сайрам” МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Олмазор тумани: “Олтинсой”, “Ислом ота”, “Қичқириқ”, “Истиқбол”, “Ғалаба”, “Табассум”, “Бўстонобод”, “Шодиёна”, “Янги Тошкент”, “Мояриқ”, “Аҳил” ҳамда “Элпарвар” МФЙ айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
19:49 / 19.05.2025
«Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча вақтинча ёпилади
13:56 / 02.05.2025