Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон КХШТдан чиқиши ҳақидаги хабар рад этилди
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг шу ҳақдаги сўзлари нотўғри талқин этилгани таъкидланди.
Арманистон ташқи ишлар вазири (ТИВ) Арарат Мирзоян мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан (КХШТ) чиқиши ҳақидаги маълумотни рад этиб, бош вазир Никол Пашинян бу ҳақда гапирмаганини айтди.
«Арманистон бош вазири биз КХШТдан чиқамиз, демади, Арманистон бош вазири қачон чиқишни ҳал қиламиз, лекин ортга қайтмаймиз», деди Мирзоян парламентдаги йиғилишда. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.
Аввалроқ, Пашинян Арманистон нега КХШТдан норозилигини билдирадию, лекин ташкилотдан чиқмаяпти, деган саволга жавоб бериб, «Биз чиқамиз, бу билан мени қўрқитяпсизми? Бизда ҳаммаси яхши, қачон чиқишимизни ҳал қиламиз. Сизнингча, кейинги қадам нима, орқага қайтишимиз мумкинми? Хавотир олманг», деган эди.
Феврал ойида Пашинян Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйганини маълум қилган эди. У ташкилотни Қорабоғ муаммосини ҳал қилишда мамлакатга ёрдам бермаётганликда айблади.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025