Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларига белги қўйиш бошланади
Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарлари белгилари бўйича рўйхатни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши мажбурий бўлган товарларининг рўйхати ва уларнинг белгиларини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур қарор лойиҳаси президентнинг 2024 йил 4 январдаги ПФ–5-сон “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 6-банди учинчи хатбоши топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳаси Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича рўйхатни тасдиқлаш ва мунтазам равишда заруратга қараб мажбурий бўлган чиқинди товарлари белгилари бўйича рўйхатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб бориш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳасини қабул қилиш ва келгусида амалга ошириш давлат бюджетидан қўшимча маблағ талаб этмайди.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси қабул қилиниши туфайли ҳосил бўлган чиқинди товарларига қўйилган белгиларга қараб уларни қайта ишлашга йўналтиришда қулайликлар яратилади ҳамда атроф-муҳит ифлосланиши олди олинади.
Мавзуга оид
11:08 / 14.04.2025
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди
14:51 / 12.04.2025
Йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади
23:07 / 02.04.2025
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди
15:11 / 26.03.2025