Жамият | 12:04 / 12.06.2024
11113
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси уриб юборган боғча боласи вафот этди 

«ЗИЛ» ҳайдовчиси хусусий боғча қаршисидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида 2021 йилда туғилган болани уриб юборган. Оқибатда бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Тошкентда “ЗИЛ” 3 ёшли боғча боласини уриб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Жорий йилнинг 11 июн куни Тошкент шаҳар ИИББга Учтепа тумани Кўкча дарвоза кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

“ЗИЛ” ҳайдовчиси хусусий боғча қаршисидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида 2021 йилда туғилган болани уриб юборган. Оқибатда 3 ёшли бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Гувоҳга кўра, болакай акасини кўриб, тарбиячининг қўлидан чиқиб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид