Ўзбекистон | 19:00 / 13.06.2024
2249
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Капиталбанк “PLUS Galaxy Award” танловида “Кичик бизнес учун энг яхши банк” деб топилди

Фото: Капиталбанк

Капиталбанк “PLUS Galaxy Award” танловининг “Кичик бизнес учун энг яхши хизмат” номинациясида ғолиб чиқди. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 12 июн куни “Digital Uzbekistan” PLUS-форуми доирасида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати молия инжиниринг, банк хизматлари ва чакана савдо соҳасидаги ютуқлар учун мукофотларни топширди.

— Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Биз тадбиркорлар учун маҳсулот ва хизматларни такомиллаштиришда давом этамиз, шундагина ҳар бир бизнес мижозимиз қулай ва фойдали молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, — дейди Капиталбанкнинг Кичик бизнесни ривожлантириш бўйича бошқарувчи директори Андрей Шенников. — Муваффақиятларимиз “Digital Uzbekistan” халқаро форуми экспертлари томонидан юқори баҳолангани учун хурсандмиз.

Танловда молиявий хизматлар бозорида салмоқли муваффақиятларга эришаётган молиявий ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш компаниялари иштирок этишди.

Жорий йил бошидан буён Капиталбанк “Макон Маркетинг Форум 2024” томонидан “Ўзбекистонда 2023 йилда молия соҳасида инновацион маҳсулотлар яратишда эришган ютуқлари учун” мукофоти ҳамда “International Finance Awards” томонидан “Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши чакана банки” ва “Ўзбекистондаги 2023 йилдаги энг инновацион хусусий банки” унвонлари билан тақдирланган.

PLUS Форуми ҳақида

“Digital Uzbekistan” PLUS-форуми давлат органлари, банклар ва чакана савдо компаниялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланади. Форумнинг мақсади Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига қўшимча туртки бериш, банк-молия соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек янги лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Реклама

Мавзуга оид