Ўзбекистон | 12:33 / 14.06.2024
23145
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон​​​​​​​да дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Синоптиклар 14-18 июн кунлари учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика ҳудудининг катта қисмида +32...+35 даража атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво +37...+39 даражагача исийди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 16-18 июн - Қурбон ҳайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида +36...+39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +40...+41 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июн кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 14-15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +32...+35 даража бўлади. 16-18 июн кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35...+38 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Мавзуга оид