Ўзбекистон | 17:11 / 14.06.2024
10669
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида оилавий келишмовчилик ортидан куёв қайнотаси ва қайнонасини ўлдирган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 10 июн куни содир бўлган.

Шу куни соат 12:00 ларда 36 ёшли Ж.М. Пайариқ тумани Бектўпи қишлоғида яшовчи қайнотасининг яшаш уйига келганда турмуш ўртоғи З.А. билан оилавий келишмовчилик бўлгани туфайли жанжал келиб чиққан.

Жанжал давомида Ж.М. дастлаб қайнонаси, 60 ёшли Н.Ж.га, сўнг жанжал овозини эшитиб келган қайнотаси, 62 ёшли Р.Ж.га ошхона пичоғи билан кўплаб жароҳатлар етказган. Оқибатда Н.Ж ва Р.Ж оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ж.М. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мавзуга оид