Уч ҳудудда кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
Тошкент шаҳри, Қашқадарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.С. 1 008 дона “Редуксин лайт” ҳамда 1 020 дона Pro Lipolytic номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 7,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда S.B. МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.У. харидорга 45 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 700 минг сўмга сотган вақтда ушланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Тахиатош ва Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда N-F. ҳамда “Д.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари фуқаролар Р.Ж. ва Д.С.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан жами 48 та дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
20:56 / 20.10.2024