Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кувайтга ҳўл ва қуритилган мевалар экспортини оширади
Кувайт ва Ўзбекистон гилос ва шафтоли ҳамда қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қиляпти.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Кувайт компаниялари вакиллари ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида онлайн учрашувлар ташкил этилди.
"Дунё" хабарига кўра, уларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг Кувайтга экспортини янада ошириш, қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Кувайтнинг KAM International Group, Al Homaizi Food Industries, Al Homaizi Food Industries ва Star Fruits сингари етакчи компаниялари ва мамлакат ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистондан гилос ва шафтоли ҳамда қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Онлайн учрашувлар давомида, шунингдек, Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган меваларни Кувайтга етказиб бериш бўйича транспорт-логистика тизимига ҳам эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
11:00 / 12.05.2025