Самарқандда Nexia-3 йўл четида тўхтаб турган Isuzuʼга урилди. Икки йўловчи ҳалок бўлди
Йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича ҳодиса 2024 йил 15 июн куни соат 12:10 ларда содир бўлган.
М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида Nexia-3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк машинасига урилган.
Оқибатда Nexia-3 машинаси олд ўриндиғида бўлган йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Nexia-3ʼнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчи эса Иштихон туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

20:00 / 29.04.2025
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

11:58 / 25.04.2025