Жамият | 10:07 / 17.06.2024
5187
1 дақиқада ўқилади
М39 халқаро автомобил йўлида Cobalt ёниб кетди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобил йўли 998-километрида Cobalt автомобили ёниб кетди.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинада электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, мотор ва салон қисми ёнган.
Ёнғин ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
15:10 / 05.10.2024
Тошкентда Cobalt ва Changan тўқнашди
07:14 / 04.09.2024
Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди
14:17 / 27.08.2024