Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Канада, Япония ва Филиппин икки кунлик қўшма денгиз машқларини ўтказди
Машқлар халқаро ҳуқуқ ва денгиз хавфсизлиги доирасида ўтказилди, дейилади АҚШ Тинч океан флоти баёнотида.
АҚШ, Канада, Япония ва Филиппин Маниланинг махсус иқтисодий зонасида икки кунлик қўшма денгиз машқлари ўтказди.
АҚШ Тинч океан флоти баёнотида таъкидланишича, 16-17 июн кунлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари, Канада Қироллик флоти, Япония ҳарбий-денгиз кучлари ва Филиппин Қуролли кучлари «Филиппиннинг махсус иқтисодий зонаси»да қўшма денгиз машқлари ўтказган.
«Тўртта давлатнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги қатъияти яна бир тасдиғи» сифатида тавсифланган машғулот халқаро ҳуқуқ ва денгиз хавфсизлиги доирасида ўтказилди.
Таъкидланишича, Қўшма Штатлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчилари билан мунтазам тадбирлар ўтказиб туради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025