Жаҳон | 12:26 / 18.06.2024
4814
1 дақиқада ўқилади

Россия «СВР» раҳбари: Украина учун янги тинчлик шартлари янада қаттиқроқ бўлиши мумкин

Сергей Наришкин Арманистонда Америка ҳарбий базаларини яратиш имкониятлари ҳақида ҳам гапирди.

Фото: ТАСС/Гавриил Григоров

Украина учун тинчлик шартномаси тузишнинг кейинги шартлари, агар улар Россия президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган таклифни рад этса, янада мураккаб ва қаттиқроқ бўлади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервюсида Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати («СВР») директори Сергей Наришкин маълум қилди.

«Тинчликка эришиш ва қандайдир тинчлик битими имзоланиши мумкин бўлган кейинги шартлар Украина учун қийинроқ ва қаттиқроқ бўлади», деди у янги тинчлик таклифи рад этилса, Украина билан нима бўлади, деган саволга жавоб бериб.

Россия разведка хизмати раҳбари Арманистонда Америка ҳарбий базаларини яратиш имкониятлари ҳақида ҳам гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон ҳудудида бундай объектларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид