Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёзги қуёш туриши сўнгги 228 йил ичида энг эрта содир бўлади
Қуёшнинг эрта туриши Ер ва Қуёш орбиталарининг мураккаб ўзаро таъсири, шунингдек, тақвим хронологиясининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ.
Олимлар 2024 йилнинг ёзги қуёш туриши одатдагидан эртароқ келишини маълум қилишди. Бу ҳақда IFL Science ёзди.
Қоида тариқасида, бу ҳодиса 21 июн куни содир бўлади. Ернинг Шимолий қутби Қуёшга максимал даражада эгилади, шу туфайли Шимолий ярим шарда энг узун кун ва энг қисқа тунга сабаб бўлади.
Аммо 2024 йилда ёзги қуёш туриши 20 июн куни Гринвич вақти (GMT) билан соат 20:50 да содир бўлади. Бу 1796 йилдан бери энг эрта қуёш туришидир.
Эрта қуёш туриши Ер ва Қуёш орбиталарининг мураккаб ўзаро таъсири, шунингдек, тақвим хронологиясининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Маълумки, Ернинг Қуёш атрофида йиллик айланиши 365 кунга тўлиқ тенг эмас. У 365,242189 кун давом этади. Ушбу фарқни ҳисобга олиш учун календарга кабиса йиллар киритилган.
Одатда бир йил 365 кундан иборат бўлиб, ҳар йили қуёш туриши ва тенгкунликлар аввалги йилларга қараганда бироз кечроқ содир бўлади. Кабиса йилида 366 кун бор. Бу йилги қуёш туриши ва тенгкунлик саналари аввалги йилга нисбатан 18 соат, 11 дақиқа ва 14,87 сонияга эртароқ содир бўлади.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда ёзги қуёш туриши 2020 йилга нисбатан тахминан 45 дақиқа олдин содир бўлади. Ушбу тенденция 2096 йилга қадар давом этади, яъни 20 июн куни GMT вақти билан соат 6:32 да қуёш туриши содир бўлади. Шундан сўнг, цикл тугайди ва яна қайтадан бошланади.
Мавзуга оид
21:37 / 14.05.2025
Қуёшда 2025 йилдаги энг кучли чақнаш юз берди
16:48 / 05.05.2025
1972 йили Венерага учирилган зонд яқин кунларда Ерга қулайди
17:51 / 17.04.2025
Астрономлар Ердан 120 ёруғлик йили узоқликдаги сайёрада ҳаёт белгисини топди
17:01 / 28.03.2025