Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада олдидан камондан отиш бўйича миллий жамоа спортчилари учун фотосессия ташкил этилди
Asialuxe Travel тур оператори 20 июн куни камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий жамоа аъзолари учун махсус фотосессия ташкил этди.
Бу тадбир спортчиларнинг мусобақалардаги ютуқлари ва Олимпиада учун лицензия олганликлари муносабати билан ўтказилди.


Ўзбекистоннинг камондан отиш бўйича миллий терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон аренасида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, 2024 йилги мавсумда айниқса муваффақиятли иштирок этмоқда. Жамоанинг энг диққатга сазовор ютуқларидан бири Зиёдахон Абдусатторованинг Париж Олимпиадаси учун лицензия қўлга киритгани бўлди. Бу ўзбекистонлик спортчининг Таиландда бўлиб ўтган лицензион мусобақадаги ёрқин чиқишларидан бири эди. Бу ғалаба камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий жамоасини тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси ҳисобланади.

Туркияда бўлиб ўтган жаҳон лицензион турнирда Амирхон Содиқов ҳам ярим финалда вьетнамлик Ле Куок Фонгни 7:1 ҳисобида, финалда эса бангладешлик Ислам Сагорни 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу билан спортчи Париж Олимпиадаси учун яна бир лицензияни қўлга киритди.
Ўзбекистонлик спортчилар бу йўналишда жаҳоннинг энг кучли спортчилари билан курашиб, Жаҳон Кубоги босқичларида муносиб тарзда вакиллик қилишмоқда. Asialuxe Travel компаниясининг миллий терма жамоа учун махсус фотосессия ташкил қилиши спортчиларнинг келгуси мусобақалардаги ютуқларига билдирган ишончи ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024