Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида чегарадан салкам 2 млрд сўмлик заргарлик буюмларини олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан чегарада умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, «Бекобод-авто» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган.

Шунда, фуқароларнинг бел қисмига матога ўраб яширилган умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1696 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025