Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:20 / 21.06.2024
7379
1 дақиқада ўқилади
Рақобат қўмитаси 6 та корхонани турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб топди
2024 йилнинг беш ойи давомида Рақобат қўмитаси томонидан товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектлар устун мавқейини эътироф этиш бўйича кенг қамровли таҳлиллар ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилди.
Жумладан:
- “Темирйўлэкспресс” ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ (шахслар гуруҳи сифатида) темирйўллар орқали йўловчи ташиш хизматида;
- “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ шаҳар атрофи бўйлаб йўловчи ташиш хизматида;
- JV Continaz МЧЖ формалин маҳсулотида;
- Indorama Kokand fertilizers and chemicals ҳамда “Фарғонаазот” АЖ (шахслар гуруҳи сифатида) суперфосфат маҳсулотида;
- “Фарғонаазот” АЖ карбамид маҳсулотида;
- Gazli Gas Storage МЧЖ ҚК табиий газни ер остига қуйиш, сақлаш ва тортиб олиш хизматида устунликка эга деб топилди.
Шу билан бирга, “Интертерминал” МЧЖ ҚК темирйўл линиясини ижарага бериш хизмати бўйича устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:15 / 16.03.2025
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди
10:07 / 03.03.2025
Бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
14:41 / 28.02.2025
Ўзбекистонда корхоналар сони кескин камаймоқда
09:04 / 26.02.2025