Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways логотипини янгилади, бироқ анъанавий ливреяни сақлаб қолди
Логотип тубдан ўзгартирилмади. У ичида қуш тасвирланган айлана шаклида қолди, аммо ранглари ўзгартирилди.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси «инновациялар ва мукаммаллик сари янада кўпроқ ҳаракат» рамзи бўлган янгиланган логотипни тақдим этди.
«Дизайн янада минималистик, енгилроқ бўлди, аммо таниш чизгиларни сақлаб қолди, бу Марказий Осиёдаги ҳаво транспорти етакчиларидан бирининг шаклланиш тарихига ишора», дейилади компания хабарида.
Логотип тубдан ўзгартирилмади. У ичида қуш тасвирланган айлана шаклида қолди, аммо ранглари ўзгартирилди. Шунингдек, компания номи энди фақат бош ҳарфлар билан ёзиладиган бўлди.
Шу билан бирга, самолётлар ҳошияси – ливрея ўзгаришсиз, Ўзбекистон байроғи рангларини сақлаб қолди.
Қайд қилинишича, логотипни «салфеткалар, дастгоҳлар ва ҳужжатлардан тортиб самолётларгача» янгилаш жараёни бир ярим-икки йил вақт олади. Ўзгартириш эволюцион тарзда амалга оширилади - эскиси билан бир қаторда янги логотип ҳам қўлланади.
Бундан ташқари, компаниянинг янги шиори - «Марказий Осиё қанотлари» бўлди.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
23:39 / 30.11.2024
Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
21:14 / 29.11.2024