Ўзбекистон | 13:42 / 22.06.2024
4029
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга 5 ойда қарийб 3 млн турист келди

2024 йилнинг январ-май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.

2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда – 871,5 минг нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:

Қирғизистон – 857 минг нафар;
Қозоғистон – 498,2 минг нафар;
Россия – 289,6 минг нафар;
Туркманистон – 53,8 минг нафар;
Туркия – 42,1 минг нафар;
Ҳиндистон – 23,2 минг нафар;
Хитой – 22,8 минг нафар;
Италия – 15,3 минг нафар;
Жанубий Корея – 15,1 минг нафар;
бошқа давлатлар – 148,7 минг нафар.

Мавзуга оид